Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада аҳолига ёзилган 4,1 млрд сўмлик асоссиз қарздорлик бекор қилинди

Фарғонада аҳолига ёзилган 4,1 млрд сўмлик асоссиз қарздорлик бекор қилинди

Фарғонада маиший истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тушган  мурожаатлар асосида  Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармаси билан  ҳамкорликда олиб борилган ўрганишларда иситиш мавсуми давомида кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказиб берувчи марказий тармоқларнинг иситиш қозонхоналарида авария ҳолатлари (таъминот узилиши) содир бўлган вақтларда ҳамда табиий газ босими пастлиги ва бошқа асосли сабабларга кўра, аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, таъминотчи корхона билан тузилган шартномаларнинг тегишли бандларига асосан  қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганда 6 146 нафар истеъмолчининг хонадонларига 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ нореал дебитор қарздорликлар ҳисобланганлиги ҳам аниқланди.

Қўмитанинг таъкидлашича, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

«Юқоридагиларга кўра, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича ҳудудий бошқарма томонидан мазкур ҳолат юзасидан вилоят «Иcсиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармасига  истеъмолчиларга ҳисобланган 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликни  бекор қилиш юзасидан кўрсатма берилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида таъминотчи корхона томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун  ҳисобланган қарздорликлар бекор қилинди», – дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг