Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финляндия Россия билан чегарадаги яна бир ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Финляндия Россия билан чегарадаги яна бир ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Финляндия ҳукумати кеча Россия билан чегарадаги бешинчи ўтказиш пункти – Вартиус назорат-ўтказиш пунктини вақтинча ёпиб қўйди. Бу, аввалроқ айтилганидек, мамлакатга кириб келаётган ноқонуний муҳожирлар иши билан боғлиқ.

Финляндия чегара хизмати берган маълумотга кўра, шанба куни чегарада 67 киши бошпана сўраб мурожаат қилган, уларнинг аксарияти сомалиликлар. Шу билан бирга, назорат-ўтказиш пункти ёпилганидан кейин ҳам 20 дан ортиқ қочқинни Финляндияга киритишга тўғри келган.

«Биз бу одамларни Финляндияга киритишга мажбур бўлдик, чунки Россия уларни қайтаришга рухсат бермади», – дейилади расмий хабарда.

Itlalehti нашрига кщра, Россия-Финляндия чегарасидаги щтказиш пунктида бошпана излаб келганлар сони ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябр, шанбага ўтар кечаси Россия билан чегарадаги тўққизта назорат-ўтказиш пунктидан тўрттаси ёпилган эди. Улар мамлакат жануби-шарқидаги Ваалимаа, Нуиямаа, Ниирала ва Иматра бўлиб, икки давлат ўртасидаги энг гавжум назорат пунктлари ҳисобланади. Расмий Хелсинки бу қарорни Ироқ, Яман, Сомали ва Суриядан Россия орқали мамлакатга кириб келаётган қочқинлар оқимининг кўпайгани сабаб қабул қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг