Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

Фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

Самарқандда икки ҳолатда фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлиб, эвазига улардан катта миқдордаги пулларни ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида АҚШга ноқонуний йўллар билан етказиб қўйишни таклиф қилаётган фирибгарлар қўлга олинган.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган шахс алдов йўли билан Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни «Ўзбекистон-Испания-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган шахс Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган фуқарони «Ўзбекистон-Туркия-БАА-Мексика-АҚШ» йўналиши орқали Америкага юбориш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг