Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳудудларда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади

Ҳудудларда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади

2025 йил 1 январдан молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади.

Бу ҳақда Президентнинг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-100-сон фармонида белгилаб қўйилди.

Шунингдек, фармон билан 2025 йилдан:

  • давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотлар тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этилади;
  • бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади;
  • ҳар чоракда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари бўйича тақдим этилган ахборотлар Ҳукуматнинг мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг