«Humo arena» олдидаги тартибсизликлар юзасидан изоҳ берилди
Кеча, 25 ноябр куни Тошкентдаги «Humo arena» саройида «Jah Khalib»нинг концерт дастури бўлиб ўтди.
Ушбу концертга ташриф буюрган фуқаролар «Humo arena» саройига кириш жойларида катта тирбандлик ҳосил қилган ва тартибсизлик ҳолатлари юз берган.
Миллий гвардия ахборот хизмати берган маълумотга кўра, шу ерда хизмат олиб бораётган ходимлари томонидан жамоат тартибини бузганликда гумонланган фуқаролар воқеа жойидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган ва юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олди олинган.
«Тартибузарликка доир ҳолат юзасидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Барча фуқаролар воқеа жойидан тарқатилган. Тан жароҳати олганлар йўқ», – дейилади Миллий гвардия хабарида.
Айрим манбалар тартибсизликларнинг концерт учун сотилган сохта чипталар оқибатида келиб чиққани ҳақида ёзишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter