Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилдаги Ўзбекистон элчихонаси мазкур давлатда бўлиб турган ватандошларини мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан огоҳликка чақирди.

Элчихона, жумладан:

  • Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланишни;
  • Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришни;
  • Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонига ўрнатишни;
  • Фавқулодда вазиятларда тезроқ ёрдам олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юришни;
  • Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтиш ва жамоат жойларига ташриф буюришни чеклашни тавсия қилмоқда.

Шунингдек, шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлган ҳолларда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига (03-758-5075, 03-672-2466, 03-672-2371)мурожаат қилиш сўраляпти.

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун эса 054 485 1397 телефон рақамлари билан боғланиш тавсия қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг