Италия президенти қизи билан бирга Самарқандга жўнаб кетди
Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюриб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда бош вазирнинг матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов хабар бермоқда.
Шундан сўнг, Президент Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
Олий мартабали меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир кузатиб қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter