Жиззах ва Сурхондарёда чанг бўронлари кузатиляпти
Ўзгидромет бугун, 31 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши ҳақида маълум қилган эди.
Гидрометеоролог Э.Абдулаҳатовнинг ёзишича, куннинг биринчи ярмида бу жараён даставвал республика жанубида рўй берди. Сурхондарё вилояти жанубига Туркманистон шарқи ва Афғонистон шимолида давомли фронолд шамоллар эсди (соат 10:30 да Термиз халқаро аэропортида кўриниш масофаси 500 метргача чекланган).
Куннинг иккинчи ярмида эса «Айдар–Арнасой» кўллар тизими устида давомли кучли ғарбий шамоллар эсишни бошлаган ва айнан шу омил Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятига чанг массаларини ташишга сабаб бўлмоқда.
«Жиззах ва Термиз шаҳарларида соат 15:00 ҳолатига ҳавода майда РМ—2.5 ва РМ—10 заррачалари йиллик миллий рухсат этилган меъёрий қийматлардан 21 баробарга ошиб кетган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter