Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий йилда экспортни 30 млрд доллардан ошириш зарурлиги қайд этилди

Жорий йилда экспортни 30 млрд доллардан ошириш зарурлиги қайд этилди

Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда ташқи бозордаги кучли рақобат, логистикадаги қийинчиликларга қарамасдан, бу йил экспортни 30 миллиард доллардан ошириш зарурлиги қайд этилди.

Маҳаллий бозорда хом ашёси бўлган тўқимачилик, электротехника каби «драйвер» тармоқларда бор имконият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Креатив ёндашувлардан фойдаланиб, бу тармоқлар экспортини 2-3 карра ошириш имконияти борлиги таъкидланди.

Шу боис, бу иккита драйвер тармоқни ривожлантириш, экспортга ишлаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш катта қарор лойиҳаси тайёрланди.

Хусусан, экспортчиларни айланма маблағ билан таъминлаш учун алоҳида Факторинг ташкилоти очилиб, унга 100 миллион доллар ажратилади. Корхоналарнинг халқаро сертификат талабларига мослашиш харажатларининг 20 минг долларгача қисми қоплаб берилади.

Ривожланиш ва тадқиқот марказлари учун олиб келинадиган лаборатория жиҳозлари божхона божларидан озод қилинади. Халқаро маркетплейслар орқали маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш учун 2 миллион доллар йўналтирилади.

Мутасаддиларга ҳар бир тармоқнинг ташқи бозорлардаги имкониятини таҳлил қилиб, уч йиллик экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг