Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корея Республикаси президенти рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Корея Республикаси президенти рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан бирга 13 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. ЎзА берган хабарга кўра, мазкур ташриф Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бўлиб ўтмоқда.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортган.

Қайд этилишича, ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 14 июнь куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, икки мамлакат Президентларининг қўшма бизнес-форумда иштирок этиши кутилмоқда.

Президент Юн Сок Ёль Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг