Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Косонсойдаги уйларнинг бирида газ портлади. Жабрланганлар бор

Косонсойдаги уйларнинг бирида газ портлади. Жабрланганлар бор

Бугун, 7 февраль куни соат 7:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙдаги уйлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани «Нуробод» МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ходимлари чиқишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг