Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мингдан ортиқ дорихоналарда нархларни асоссиз оширганлик ҳолатлари аниқланди

Мингдан ортиқ дорихоналарда нархларни асоссиз оширганлик ҳолатлари аниқланди

Республика ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, бу борадаги қонунбузилишларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (228 та дорихона) ҳамда Самарқанд (182 та дорихона) ва Тошкент (134 та дорихона) вилоятлари кузатилган бўлса, энг ками Сурхондарё вилоятида (18 та дорихона) қайд этилган.

Рақобат қўмитаси берган маълумотга кўра, юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг