Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик рақиби билан бўлган вазиятга тушунтириш берди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича анъанавий «Tata Steel Chess-2025» мусобақаси доирасида ҳиндистонлик рақиби Ваишали билан учрашув ўтказган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Якуббоев ноқулай вазиятга тушиб қолди.
У учрашув бошланишида рақибининг қўлини сиқиб қўйишни истамаган. Ва бу ОАВларда турлича талқини қилина бошлади.
«Аёллар ва ҳиндистонлик шахматчиларни ҳурмат қилиб, барчага шуни маълум қилмоқчиманки, мен диний сабабларга кўра бошқа аёллар билан қўл бериб кўришмайман.
Мен Ваишали ва унинг укаси (Рамешбабу Прагнанандха)ни Ҳиндистоннинг энг кучли шахматчилари сифатида ҳурмат қиламан. Агар мен уни хатти-ҳаракатим билан хафа қилган бўлсам, кечирим сўрайман», – деб ёзади Нодирбек «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
У, шунингдек, руминиялик шахматчи Ирина Булмамга билан учрашувда уни бу ҳақда огоҳлантирганини ва у бунга рози бўлганини айтган.
«Ваишали билан бўлган ўйинларда ўйин олдидан уларга бу ҳақда гапира олмадим ва ноқулай вазият юзага келди», – дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter