Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукус воқеалари: Олий судда кўрилган аппеляция ишида яна 8 киши шартли озод этилди

Нукус воқеалари: Олий судда кўрилган аппеляция ишида яна 8 киши шартли озод этилди

Бугун, 5 июнь куни Олий судда ўтган йилнинг 1-2 июль кунлари содир этилган Нукус воқеаларидаги иштироки учун турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган 16 нафар судланувчи ва уларнинг ҳимоячилари томонидан биринчи инстанция суди ҳукми устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш якунланди ва жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Олий суд судьяси А. Бекманов раислигида ҳамда судьялар С. Мамадалиева ва А. Утаевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди. 

Олий суд ажримига мувофиқ, ҳукмнинг марҳум П. Шамшетовга жазо тайинлашга оид қисми бекор қилинди. Шу билан бирга вафот этган П. Шамшетовга тегишли бўлган Нукус шаҳридаги Ж. Сеитова кўчасида жойлашган 32-уй Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатловдан чиқарилиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47 ва 65-моддалари қўлланилган ҳолда марҳумнинг меросхўрларига қайтарилиши белгиланди.

Шунингдек:

  1. Б. Кадирбергеновга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  2. Б. Сейтниязовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;
  3. С. Медетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  4. Қ. Сейтимовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  5. П. Нурниязовга тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;
  6. С. Калимовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
  7. Н. Султамуратовга тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил озодликни чеклаш жазосига;
  8. А. Темирхановга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.

Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.

Д. Джиемуратов, Н. Найыпов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, А. Токымбетов, А. Адилбеков ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари эса қисман қаноатлантирилди.

Яъни:

  1. Д. Джиемуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;
  2. А. Токымбетовга тайинланган 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;
  3. А. Адилбековга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;
  4. Н. Найыповга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил;
  5. Р. Бекмуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;
  6. С. Каиповга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалро биринчи инстанция суди ҳукмининг Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган прокурор протести рад қилингани ва уларга тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилгани ҳамда Д. Тажимуратовнинг шикояти ҳам қаноатлантирилмагани ҳақида хабар берилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг