Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукус воқеасининг «бош айбдор»и суд устидан шикоят қилди

Нукус воқеасининг «бош айбдор»и суд устидан шикоят қилди

Жорий йил 31 январь куни Бухорода бўлиб ўтган суд ишида Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми билан Нукус воқеаларида асосий айбдорларидан бири сифатида кўрилган ва 16 йилга «кесилган» Давлетмурат Тажимуратов биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция шикояти киритди.

Шунингдек, судланувчилар П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токымбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найыпов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан ҳам биринчи инстанция суди ҳукми устидан апелляция шикояти киритилган бўлиб, прокуратура томонидан мазкур суд ҳукмининг судланувчилар Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан протест келтирилган.

Расмий ахборотга кўра, жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисми киритилган шикоятлар ва келтирилган протестга асосан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилади.

Олий суд, шунингдек, апелляция инстанцияси судининг жиноят ишини кўриб чиқиши санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълум қилинишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликлар содир бўлган ва кейинчалик шу ишга алоқадор юзга яқин киши қўлга олингани хабар қилинган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг