Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оғир ва ўта оғир жиноятлари учун қамоқда жазо ўтаётганларга ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқи бериляпти

Оғир ва ўта оғир жиноятлари учун қамоқда жазо ўтаётганларга ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқи бериляпти

Президент томонидан имзоланган жорий йил 28 августдаги ЎРҚ-948-сон қонун билан Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлинишига, шаъни ва кадр-қиммати ҳурмат қилинишига, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланди.

Шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг (агарда суд уларнинг сайлов ва референдумларда қатнашиш ҳуқуқини чекламаган бўлса) сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг