Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларга ҳам сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларга ҳам сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилиши мумкин

Парламент Қууйи палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этилган шахслар билан инсонпарварлик тамойили асосида муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашга оид нормалар киритилмоқда.

Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилиш тартиби жорий этиляпти.

Бундан ташқари, оғир ва ўта оғир жиноят содир этиб озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайлов ва референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланмоқда. 

Қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-563-сонли қонун билан Конституцияга ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини беришга доир ўзгартириш киритлган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг