Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТБ кўмагида 100 та болалар боғчаси қурилади ёки қайта таъмирланади

ОТБ кўмагида 100 та болалар боғчаси қурилади ёки қайта таъмирланади

Президентнинг ПҚ-308-сон қарори билан 2030 йилга қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қайд этилишича, мазкур муддатга қадар камида 30 млрд АҚШ доллари миқдорида хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадли кўрсаткичини таъминланиши зарур.

Мазкур лойиҳалар доирасида, жумладан, 2025 йилнинг 4-чорагида Осиё тараққиёт банки кўмагида 20 000 ўринли 100 та мактабгача таълим муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари режалаштирилмоқда.

Умумий қиймати 75 млн АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини қамраб олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг