Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ўлмасхон ая вафот этди

Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ўлмасхон ая вафот этди

Бугун таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ўлмасхон ая вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ўлмасхон Ҳошимова халқ маорифи аълочиси, I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони, «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳибаси эди. 

Маълумот учун, машҳур ёзувчи Ўткир Ҳошимов бундан 9 йил аввал, 2013 йилда вафот этган эди.

Xabar.uz жамоаси Ўлмасхон аянинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг