Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек-қирғиз ҳамкорлигида енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади

Ўзбек-қирғиз ҳамкорлигида енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Қирғизистон элчиси Мусо Жаманбаев билан учрашувида қайд этилди.

Маълум қилинишича, учрашувда 2022-2025 йилларга мўлжалланган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги Битим ҳамда Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилган.

Шунингдек, томонлар шаҳар транспорти соҳасида 1,85 миллион долларлик лойиҳани молиялаштиришни бошлаган Ўзбек - Қирғиз тараққиёт жамғармаси фаолиятини муҳокама қилдилар. Жамғарма маблағларини жалб қилган ҳолда Қирғизистонда йигирув корхонасини ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш ва травертинни бирламчи қайта ишлаш лойиҳасини биргаликда амалга оширишга келишилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда қирғиз капитали асосида 291 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг