Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон олтин хариди бўйича 2-ўринга чиқиб олди – ОАВ

Ўзбекистон олтин хариди бўйича 2-ўринга чиқиб олди – ОАВ

WGC маълумотларига кўра, учинчи чоракда дунёда олтин қазиб олиш атиги 1 фоизга ўсиб, 1215,2 тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, қимматбаҳо металл истеъмоли 28 фоизга ошиб, 1181,5 тоннани ташкил этди. Талаб ўсишининг асосий сабаби марказий банклар томонидан олтин сотиб олишнинг кескин ўсиши бўлганлиги таъкидланмоқда. Ҳисобот давридаги кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баробар кўпдир.

Йил бошидан бери марказий банклар 673 тонна сотиб олган. Бу эса 1967 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Рақамларни ошкор қилган энг йирик харидорлар Туркия (30 тонна), Ўзбекистон (26 тонна), Қатар (15 тонна) марказий банклари бўлди. 300 тоннадан ортиқ сотилган олтинларнинг харидорлари ўзларини ошкор этмаган.

Таъкидланишича, дунёда ўсиб бораётган инфляция хусусий инвесторлар томонидан ҳам қимматбаҳо металлга қизиқиш уйғотмоқда. WGC маълумотларига кўра, учинчи чоракда 245 тоннага яқин олтин қуйма ва танга шаклида харид қилинган, бу 2021 йилнинг учинчи чорагига нисбатан 36 фоизга кўпдир.

Маълумот учун, 2022 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, олтиннинг таннархи 8 фоизга пасайиб, бир троя унцияси учун 1659 долларни ташкил қилди. Investing.ru маълумотларига кўра, сешанба куни нархлар бир унция учун 1644 долларга яқинлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг