Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилади
Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонуни муҳокама қилинди.
Сенаторларнинг таъкидлашича, Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни яна-да ривожлантириш ҳисобланади.
Ялпи мажлисда ратификация қилиш учун тақдим этилган Битимнинг аҳамиятини юқори баҳоланди ва Ўзбекистон ҳамда Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини яна-да ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидланди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter