Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Даниянинг Фахрий консулхонаси очилади

Ўзбекистонда Даниянинг Фахрий консулхонаси очилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кеча, 22 сентябр куни  БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Себастьян Кофод билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ берган маълумотга кўра, томонлар сиёсий мулоқотни кучайтириш учун ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш  муҳимлигини таъкидлаганлар. Шунингдек, Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол имзолаш таклиф қилинган.

Тадбирда Владимир Норов Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда Фахрий консулхона очиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилишини билдириб, Тошкент ва Копенгаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилган.

Савдо ва инвестиция алоқалари учун қулай шарт- шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идораларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олди.

Даниянинг етакчи илмий-тадқиқот институтларида ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун тренинглар ва амалиётларни ташкил этиш таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериши таъкидланди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг