Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг 74 фоизини ҳайдовчилар содир этган

Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг 74 фоизини ҳайдовчилар содир этган

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан 2020 йилда 55 та ваколатли органлар томонидан жами 8 млн 883,5 мингта маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлса, улардан 5 млн 570 мингтаси йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ташкил этади. Шундан 1 млн 763,7 мингтаси йўлларга ўрнатилган фото ва видео қурилмалари орқали қайд этилган.

Бу ҳақда ИИВ томонидан ишлаб чиқилган  Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимини яратишга оид ҳужжат лойиҳасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йилдаги статистика берган кўрсаткич қолган барча ҳуқуқбузарликларнинг 59,5 фоизини ташкил қилган.

2021 йилда эса жами 9 млн 785,5 мингта ҳуқуқбузарликдан 7 млн 743,1 мингтаси (2 млн 524 мингта фото ва видео қурилмалари орқали) йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатда содир этилган. Бу эса жами ҳуқуқбузарликларнинг 73,7 фоизи деганидир. 2022 йилда ушбу кўрсаткичлар 73,6 фоизни ташкил қилган.

ИИВ берган маълумотга кўра, уу муносабат билан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишларни ягона платформада кўриб чиқиш ва юқоридаги кўрсаткичларда акс эттирилган юкламани самарали тақсимлаш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимини яратиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг