Ўзбекистонда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар таҳлил қилинди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида ҳисоблаб чиқилган «Ўзбекистонда бизнес муҳити» ойлик таҳлилий кўрсаткичини эълон қилди.
Унда, жумладан, бизнеснинг долзарб муаммолари таҳлил қилинади.
Тадқиқотда қайд этилишича, ҳозирги кунда, хусусан, молиялаштириш муаммоларини қайд этган тадбиркорлар улуши мос равишда 3 фоизга ва юқори солиқ ставкаларини қайд этганлар 7 фоиздан 5 фоизга камайди.
Шу билан бирга, солиқ маъмурчилигидаги мураккабликни тадбиркорликни ривожлантиришдаги асосий тўсиқ сифатида кўрувчилар улуши ўзгаришсиз, 5 фоиз даражасида сақланиб қолган.
Шунингдек, молиялаштиришни бизнес ривожидаги асосий тўсиқ деб билувчи тадбиркорлар улушининг камайиши кузатилмоқда. Ушбу кўрсаткич январь ойидаги 17 фоиздан август ойида 10 фоизгача камайган.
Юқори солиқ ставкалари ҳали ҳам долзарб бўлса-да, саноатда молиялаштириш ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларнинг пасайиши кузатилган.
Қишлоқ хўжалигида бошқа муаммолар камайганига қарамай, ер участкалари ва лицензиялар билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётган тадбиркорларнинг улуши ошган.
Қурилишда электр таъминоти ва юқори солиқ ставкалари билан боғлиқ муаммолар кўпайган.
Хизматлар соҳасида молиялаштириш, ер участкалари, паст талаб ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар камайганлиги аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter