Ўзбекистонга даволаниш учун йил бошидан буён қанча хорижлик келгани айтилди
2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон — 62 347 нафар;
- Қозоғистон — 9 537 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
- Россия — 1 424 нафар;
- Туркманистон — 727 нафар;
- Туркия — 29 нафар;
- Афғонистон — 23 нафар;
- Украина — 16 нафар;
- Озарбайжон — 12 нафар;
- АҚШ — 12 нафар;
- Бошқа давлатлар — 60 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter