Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар 7 ойда қарийб 54 тонна француз музқаймоғини тановул қилган

Ўзбекистонликлар 7 ойда қарийб 54 тонна француз музқаймоғини тановул қилган

2024 йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

  • Россия – 968 тонна
  • Қозоғистон – 618 тонна
  • Франция – 53,8 тонна
  • Беларусь Р. – 36,7 тонна
  • Литва – 17,4 тонна

Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 5,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг