Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 2023 йил учун даромад ва харажатлари ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистоннинг 2023 йил учун даромад ва харажатлари ҳақида маълумот берилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда депутатлар «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини  кўриб чиқишмоқда.

Молия вазири Тимур Ишметовга кўра, келгуси йилда давлат харажатлари  257,7 триллион сўм прогноз қилиняпти.

«Давлат бюджетининг харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар билан бирга ) 257,7 триллион сўмни, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,1 фоизни ёки 2022 йил кутилаётган ижрога нисбатан 18,9 трлн. сўмга ортиши прогноз қилинмоқда», – дейди Ишметов.

Шунингдек, мажлисда Давлат бюджети даромадлари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси ва Бюджетномада ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш сурати 5,3 фоиз миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 фоиз, қурилиш 6,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги 3,5 фоиз, хизматлар соҳаси 6,7 фоизга ортиши кутилмоқда. 2023 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 1068,0 триллион сўмни, Давлат бюджети даромадлари 232,1 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,7 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг