Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон–Қозоғистон: таълим бўйича янгиликлар кутилмоқда

Ўзбекистон–Қозоғистон: таълим бўйича янгиликлар кутилмоқда

Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон олий таълим, илм-фан йўналишларида ҳамкорлик бўйича янги қадамларга ҳозирлик кўрмоқда. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Қозоғистоннинг юртимиздаги элчиси Бейбут Атамқулов учрашувида шу жиҳатлар муҳокама қилинди.

Қозоғистон элчихонаси хабарига кўра, айни пайтда икки давлат олий ўқув муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри тузилган шартномалар 471 тани ташкил этади.

2023 йил декабрь ойи ҳолатига мувофиқ, Қозоғистон ОЎМларида 6721 нафар Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон олий таълим тизимида эса 416 нафар Қозоғистон фуқароси таҳсил олмоқда.

Давлат раҳбарлари топшириғи ҳамда ҳукуматлараро келишувга асосан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида М.Авезов номли Жанубий Қозоғистон давлат университетининг, Олмаота шаҳрида эса Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг филиали очилиши режалаштирилган.

Вазир ва элчи учрашувида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир шу каби чора-тадбирлар ҳолати ва истиқболига эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон раҳбарияти мамлакат тараққиётида илм-фан ва таълимга устувор аҳамият қаратаётгани таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг