Қайси ҳудуддан энг кўп абитуриентлар ўқишга киргани айтилди
![Қайси ҳудуддан энг кўп абитуриентлар ўқишга киргани айтилди](https://xabar.uz/static/crop/9/0/920__95_901638386.jpg)
Жорий ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари натижаларига кўра 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди) бўйича эса:
- Қашқадарё вилояти — 20 759 нафар;
- Самарқанд вилояти — 20 421 нафар;
- Фарғона вилояти — 18 822 нафар;
- Тошкент вилояти — 15 347 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 14 428 нафар.
ОТМларга кириш тест синовлари натижаларига кўра фоиз ҳисобида талабаликка тавсия этилиш кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
- Бухоро вилояти — 28,32 фоиз;
- Навоий вилояти — 24,03 фоиз;
- Хоразм вилояти — 23,95 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 22,84 фоиз;
- Тошкент шаҳри — 22,18 фоиз.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача бали 99 баллни ташкил этди. Юқорироқ натижа қайд этган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
- Бухоро вилояти — 107,3 балл;
- Тошкент шаҳри — 105,2 балл;
- Фарғона вилояти — 104,1 балл;
- Наманган вилояти — 101,2 балл;
- Хоразм вилояти — 100,0 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter