Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда қизини калтаклаган маст аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Тошкентда қизини калтаклаган маст аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Ижтимоий тармоқларда алкоголли ичимлик таъсирида бўлган аёл қизига шафқатсиз муомалада бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳодиса 21 ноябр куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Қизи гул дўконига кириб гул сўраганидан ғазабланган она уни ҳақоратлаб, аёвсиз калтаклаган.

Ҳодисага бефарқ бўлмаган фуқаролардан бири жараённи видеога олган. Айни пайтда аёлнинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

«Онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Давлат ҳар бир бола манфаати устунлигини таъминлайди», – дейилади болалар омбудсмани муносабатида.

Аввалроқ Хоразмда 3 нафар болани ёқиб юбориш билан қўрқитган аёл воқеаси Болалар омбудсмани назоратига олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг