Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Реклама қонунчилигини бузган 3 та телеканал огоҳлантирилди

Реклама қонунчилигини бузган 3 та телеканал огоҳлантирилди

Рақобат қўмитаси олиб борган таҳлиллар давомида 3 та телеканалда, жумладан «FTV», «Muloqot» ва «Amudaryo» телеканаллари томонидан жорий йилнинг апрель-июль ойларида жойлаштирилган рекламалар ҳажми қонунчилик билан белгиланган меъёрлардан ортиқлиги ҳолатлари аниқланди.

«Рақобат қўмитаси телеканалларни рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириш ва қайта кўриб чиқиш бўйича огоҳлантирган эди.

Бироқ, ижтимоий тармоқларда бир қатор телеканаллар томонидан тақдим этилаётган рекламалар ҳажми кўплиги, реклама роликлари эфири узоқ вақт давом этиши юзасидан қолдирилган мурожаатлар кескин муҳокамаларга ва кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда», – дейилади Қўмита баёнотида.

Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан бир неча телеканалларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, телеканаллар эфирида тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатлар юзасидан бошқа телеканаллар фаолияти бўйича ҳам ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг