Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия банки хориж валютасини сотиб олишга оид чекловини яна 6 ойга узайтирди

Россия банки хориж валютасини сотиб олишга оид чекловини яна 6 ойга узайтирди

Россия банки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича чекловларни яна олти ойга, 2023 йилнинг 9 сентябргача узайтирди.

Марказий банк фуқаролар ва юридик шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш бўйича амалдаги барча лимитларни сақлаб қолган.

«Россия банки мамлакатимизга нисбатан амалда бўлган санкциялар муносабати билан нақд валютага чекловларни сақлаб қолади. Бу эса маҳаллий молия институтларига Ғарб давлатларидан нақд валюта олишни тақиқлайди», – дейилади Банк баёнотида.

Демак, Россияликлар фақат 2022 йил 9 мартгача ҳисобрақам ёки депозитга тушган пулларни чет эл валютасида олиш ҳуқуқига эга, қолган маблағларни ечиб олинган кундаги бозор курси бўйича рублда олиш мумкин.

Бундан ташқари, банкларнинг фақат 2022 йил 9 апрелдан кейин ўз кассаларига келиб тушган евро ва АҚШ долларини фуқароларга сотиши мумкин. Бошқа хорижий валюталарни (доллар ва евродан ташқари) сотишда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Шунингдек, ҳисоб очмасдан ва электрон ҳамёнлар орқали валюта ўтказмалари рублда амалга оширилади.

Кейинги олти ой ичида, яъни 2023 йил 9 сентябргача резидент юридик шахслар саёҳат харажатлари учун нақд пул олишлари мумкин, лекин 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаслиги керак. Бошқа валюталарни чиқаришда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг