Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон президенти ҳалок бўлди

Эрон президенти ҳалок бўлди

Эроннинг турли манбалари мамлакат президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Раисий ва бошқаларнинг ўлимини, хусусан, Эроннинг Mehr агентлиги ва исмини ошкор этмаган Эрон расмийси Reuters билан суҳбатда тасдиқлаган.

Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пирҳусайн Коливанд давлат телевидениеси орқали қутқарувчилар ҳалокат жойида ҳаёт белгиларини топмаганини айтди.

Вертолётнинг йўловчилари Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян, Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳметий ва Табриз вилояти раҳбари Али Ҳошим бўлган.

Вертолёт якшанба куни Эрон шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудда, Озарбайжон ва Туркия чегарасига яқин жойда қулаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг