Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда «Халқаро фестивал» старт оляпти

Шаҳрисабзда «Халқаро фестивал» старт оляпти

2023 йил 13 декабрь куни ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг IV йиғилишида Шаҳрисабз шаҳрига 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти мақоми берилиши маълум қилинган эди.

Шу муносабат билан Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг  25-27 апрел кунлари «Халқаро фестивал» бўлиб ўтади.

Унда Шаҳрисабзнинг ушбу мақомни олишини кенг миқёсда нишонлаш кўзда тутилган. Қолаверса, шаҳарда ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда салоҳиятни юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни дамда шаҳарда «Халқаро фестивал» доирасида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозири, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бориев, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг