Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди.

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши Раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Мамлакатимизда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

Суҳбатда энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Италия мудофаа идоралари ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

Минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг