Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ вазир ва яна 49 кишига оид жиноят иши бўйича очиқ суд бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Собиқ вазир ва яна 49 кишига оид жиноят иши бўйича очиқ суд бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Олий суд матбуот хизмати А. Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 15 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлок хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан дастлабки эшитув ўтказилган.

Дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилиб, унинг натижаси бўйича иккита жиноят иши битта иш юритувга бирлаштирилган.

Расмий маълумотга кўра, А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

29 нафар судланувчига нисбатан «қамоққа олиш», 15 нафарига «гаров»  ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг