Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг амалдаги раҳбари ҳам қамалгани айтилмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Афзал Эрматов Жиноят кодексининг 205-моддасида (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланмоқда. У эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Бу ҳамда Kun.uz ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Агентлик матбуот котиби Ортиқхўжа Норов эса раҳбарининг январ ойидан буён ишга чиқмаганини тасдиқлаб, жиноят иши ва илгари сурилаётган айблов ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирган.
Агентлик мансабдорининг терговга жалб қилингани ҳақида бирор расмий маълумот берилмаган бўлса-да, айрим хориж нашрларида хабарлар берилган. Уларнинг бирида айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг айрим мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши ДХХ томонидан қўзғатилган.
Шунингдек, жорий йил 2 январ куни агентликнинг камида уч ходими, жумладан, агентлик раҳбари Афзал Эрматов ҳам сўроққа чақирилгани иддао қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида ўша пайтда агентлик раҳбари бўлган Равшан Ибрагимовга ҳам жиноят иши қўзғатилган ва суд ҳукми билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 12 йил муддатга қамалган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter