Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Темирйўл вокзалларига паспортсиз ҳам кириш мумкин бўлади

Темирйўл вокзалларига паспортсиз ҳам кириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, фуқароларга темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришларига рухсат берилади.

Транспорт вазирлигининг қайд этишича, эндиликда темир йўл вокзалларига ташриф буюрувчилар соддалаштирилган ҳолда яъни шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз вокзал ҳудудига киришлари мумкин.

Йўловчилар платформасига-перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин.

Чипталари йўқ шахслар, шунингдек, чиптада кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаган фуқароларнинг йўловчилар платформаси-перронга ва йўловчи ташиш вагонларига киришига йўл қўйилмайди.

Йўловчилар платформасига-перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин.

Маълумот учун, шу вақтга қадар темир йўл вокзалларига паспортсиз кириш мумкин эмас эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг