Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда

Тошкент шаҳридаги барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шаҳарда газ босими пасайиб кетиши юзасидан маълумот берди.

«Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳримизнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.

Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида куну тун 24 соат ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда», дейилади хабарда.

Бир неча соат аввал «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бутунлай тўхтатилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг