Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида Таровеҳ намози пайти ҳаракат чекланади  

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида Таровеҳ намози пайти ҳаракат чекланади  

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

  • Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Яшнобод тумани бўйича:

  • Ислом ота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади. 
  • Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Миробод тумани бўйича:

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
  • Қўйлиқ ота масжиди - ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Сергели тумани бўйича: 

  • Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
  • Нўғайқўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади. 

Яккасарой тумани бўйича:

  • Усмон бин Маъзум масжиди - КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чоррахасигача қадар ҳаракат чекланади. 
  • Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 
  • Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Янгиҳаёт тумани бўйича:

  • Ниёзмат ота масжиди - ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади. 

Шайхонтохур тумани бўйича:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди - Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 
  • Камолон масжиди - Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 

 Олмазор тумани бўйича:

  • Ҳазрати имом масжиди - Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 
  • Исломобод масжиди - КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди - Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 

 Юнусобод тумани бўйича:

  • Мирза Юсуф масжиди - Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

 Учтепа тумани бўйича:

  • Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди - Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
  • Ҳазрати Али масжиди - Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади. 

 Чилонзор тумани бўйича:

  • Новза масжиди - Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади. 
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди - Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 
  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди - Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади. 

Маълумот учун, ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг