Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилди

Тошкентда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги пасайтирилди

Тошкент шаҳри Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилингани айтилмоқда.

Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўлида эса ҳаракат тезлиги соатига 50 км.гача чекланади.

Ушбу чора ўз самарасини берса, келажакда шаҳардаги барча кўчаларда тезлик пасайтирилиши ҳам истисно қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг