Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўйда 200 доллар учун йўл талашганлар ва куёв 15 суткага қамалди

Тўйда 200 доллар учун йўл талашганлар ва куёв 15 суткага қамалди

Жорий йилнинг 12 июн куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида яшовчи 2002 йилда туғилган А.Н. ўзининг никоҳ тўйида келин ва куёв ўтирган Mercedes машинаси ортидан етиб борган тўй сайли иштирокчиларига 200 доллар ваъда қилгани ва оқибатда тўйхонага яқин ҳудудда тўй кортежидаги жами 9 та машина бир-бири билан тўқнашув содир этгани хабар қилинган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати инспектори Т.Утемуратовнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан матеариллар тўплани Нукус шаҳар судига юборилган.

Суд мазкур иш доирасида куёв бошлиқ жами 14 нафар фуқарога нисбатан 15 сутка қамоқ жазосини тайинлаган. 

Тўй кортежида автомобиллар ойнасидан таналарини чиқариб ҳаракатланган 4 нафар йўловчининг иши эса судда кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг