Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиядаги зилзилада яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди

Туркиядаги зилзилада яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди

Жорий йилнинг 12 феврал куни зилзила натижасида Шонлиурфа шаҳрида вафот этган яна бир Ўзбекистон фуқароси – наманганлик 42 ёшлик М.Б.нинг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилди. 

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Бу зилзила келтирган вайроналар остида қолиб вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг 4-чисидир.

Аввалроқ, Қаҳрамонмарашда вафот этган наманганлик 40 ёшли Н.М.нинг, 11 феврал куни Ҳатайда вафот этган Андижон вилоятида туғилган 56 ёшлик У.Ҳ.нинг жасадлари Ўзбекистонга жўнатилгани ҳамда 7 феврал куни Малатяда ҳам 1 нафар фуқаро (аёл) вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг