Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобуслар келтирилди
Урганч шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳаракат таркибини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ХХРда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона «Zong tong» русумли автобуслар келтирилди.
Хабар қилинишича, Хитой компаниясидан жами 80 дона ушбу турдаги автобусларни харид қилиш юзасидан шартнома тузилган.
Ҳозирда лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 50 дона автобус олиб келинди. Тез орада қолган 20 дона автобус келтириш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Самарқанд шаҳрига ҳам Хитойдан 28 та замонавий электробус олиб келингани айтилган эди. Шаҳарга йил охиригача жами 100 та электробус олиб келиниши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter