Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди истеъмол учун хавфли маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар 12 йилгача қамалади

Энди истеъмол учун хавфли маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар 12 йилгача қамалади

Фото: «Xabar.uz»

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Унга кўра, истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёхуд ўтказганлик, ишларни бажарганлик ёки хизматларни кўрсатганлик учун 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Жиноят кодексига айни мазмундаги ўзгартириш киритилган. Илгани бундай жиноят учун фақат жарима, мажбурий жамоат ёхуд ахлоқ тузатиш ишлари жазолари берилиши кўзда тутилганди.

Қонунга мувофиқ истеъмол учун хавфли маҳсулотлар жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилса ёхуд:

  • баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб амалга оширилса;
  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Худди шу ҳаракатлар:

  • одам ўлишига сабаб бўлса 5 йилдан 7 йилгача (илгари 3 йилдан 7 йилгача эди) озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Ушбу ҳаракатлар:

  • одамлар ўлимига;
  • бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, 7 йилдан 12 йилгача (илгари 7 йилдан 10 йилгача эди) озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг