Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хориждан иш ваъда қилган фирибгарлар жиноят устида қўлга тушди

Хориждан иш ваъда қилган фирибгарлар жиноят устида қўлга тушди

Навоий ва Самарқанд вилоятларида хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул таъма қилган шахслар ушланди.

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаро Р.К. фуқаро Л.К. ни 19 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика орқали АҚШга олиб ўтиб, ишга жойлаштиришини айтиб, олдиндан 6 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро У.Э. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Туркия орқали Швецияга ишга юборишини ваъда қилиб, жами 14 300 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Миграция агентлиги фуқаролардан хорижга ишга жўнатиш Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланиши ва шу боис бу борада давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда лицензияси бўлган ХБАларга мурожаат қилиш зарурлигини эслатмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг