Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди.

Талабалар ўқишини қуйидаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди:

  • хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган);
  • Ўзбекистондаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан;
  • хорижий олий таълим ташкилотларининг Ўзбекистондаги филиалларидан.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15-июлдан 5-августга қадар my.uzbmb.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш (хорижий ва нодавлат)» бўлими орқали амалга оширилади.

Бунда талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Изоҳ: Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш бўйича аризалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг transfer.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг