Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил макон»да экилган дарахтларни қаровсиз қолдирган 50 нафардан ортиқ масъул жаримага тортилди

«Яшил макон»да экилган дарахтларни қаровсиз қолдирган 50 нафардан ортиқ масъул жаримага тортилди

Навоий вилояти бўйича «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларнинг ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Хусусан, 23 январдан 22 июлга қадар ўтказилган ўрганиш давомида Учқудуқ туманида 10 нафар, Конимех туманида 7 нафар, Навбаҳор туманида 6 нафар, Кармана туманида 5 нафар, Қизилтепа туманида 5 нафар, Томди туманида 5 нафар, Хатирчи туманида 5 нафар, Зарафшон шаҳрида 4 нафар, Нурота туманида 3 нафар, Навоий шаҳрида 2 нафар, Ғозғон шаҳрида 1 нафар масъул шахслар томонидан ҳудудларда 2023-йил кузи ва 2024-йил баҳор мавсуми давомида экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилмаганлиги, суғорилмаганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан 53 нафар масъул шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 180 млн 200 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Экология вазирлиги берган маълумотга кўра, айни дамда  нафақат Навоий вилояти, балки бутун республика миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг