YouTubeда юқори даромад топиш UzCA билан энди жуда осон!
Uzbekistan Creative Association вa Rizanova.uz ҳамкорлигида YouTube платформасида профессионал контент тайёрлаш, алгоритмларни чуқур ўрганиш ҳамда контентни самарали монетизация қилиш масалаларига бағишланган амалий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида иштирокчилар YouTubeни шунчаки ижодий платформа эмас, балки реал бизнес модели сифатида ривожлантириш бўйича амалий билим ва тажрибага эга бўлдилар.
Ушбу тадбир контент яратувчилар учун билим алмашиш, тажриба ўрганиш ва профессионал ривожланиш йўлидаги муҳим майдонга айланди, десак муболаға бўлмайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter